locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Наполи” капитан Ди Лоренсо билан шартномани узайтирди

Аввалги келишув 2028-йилгача амал қилиши керак эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Наполи” жамоа сардори Жованни Ди Лоренсо билан ҳамкорликни давом эттиради. 33 ёшли италиялик ҳимоячининг янги шартномаси 2030-йилгача мўлжалланган. Аввалги келишув 2028-йилгача амал қилиши керак эди.

Ди Лоренсо неаполликлар сафида узоқ йиллардан бери асосий футболчилардан бири бўлиб келмоқда. У 2022-йилдан буён “Наполи” сардори ҳисобланади ва клуб раҳбарияти уни жамоанинг муҳим етакчиларидан бири сифатида сақлаб қолишга қарор қилди.

Янги битим муддати якунланганида ҳимоячи 37 ёшда бўлади. Шу сабабли Италия матбуоти мазкур келишув Ди Лоренсога профессионал фаолиятини айнан “Наполи”да якунлаш имконини бериши мумкинлигини таъкидламоқда.

Маълумот учун, Ди Лоренсо “Наполи”га 2019-йилда келиб қўшилган. У неаполликлар сафида 305 та учрашувда 20 та гол урган ва клуб тарихининг сўнгги йиллардаги энг муҳим футболчиларидан бирига айланган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг