locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Наполи» — Италия Суперкубоги соҳиби

Давид Нерес дублга эришди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Наполи» — Италия Суперкубоги соҳиби
ФОТО: Getty images

Италия Суперкубоги финал учрашуви «Наполи» ва «Болонья» жамоалари ўртасида якунланди.

Беллашув Саудия Арабистонининг Эр-Рияд шаҳридаги «Ал-Авваль Парк» стадионида бўлиб ўтди. Унда Неапол клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

«Наполи»нинг қанот ҳужумчиси Давид Нерес учрашувнинг 39-дақиқасида ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда эса Нерес 57-дақиқада дублини расмийлаштирди.

Италия Суперкубоги ярим финалида «Наполи» «Милан»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, «Болонья» «Интер»ни (1:1, пенальтилар сериясида 3:2) ортда қолдирган эди.

Қайд этиш жоиз, Италия Суперкубогида энг кўп ғалаба қозонган жамоа Туриннинг «Ювентус»и бўлиб, бу совринни тўққиз марта қўлга киритган.

Италия Суперкубоги. Финал

Наполи 2:0 Болонья

Голлар: Нерес 39, 57

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг