locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Наполи\" икки нафар \"Ливерпуль\" футболчисини сотиб олмоқчи

"Наполи" икки нафар "Ливерпуль" футболчисини сотиб олмоқчи
Фото: Getty Images

“Ливерпуль” футболчилари Дарвин Нуньес ва Федерико Кьеза фаолиятини “Наполи”да давом эттириши мумкин.

La Repubblica хабарига кўра, “мерсисайдликлар” Нуньес ва Кьеза билан хайрлашишга тайёр. АПЛ чемпиони ҳар икки футболчининг сотувидан тахминан 105 миллион евро ишлаб топишни режалаштирмоқда.

“Наполи” янги ҳафтада бу футболчилар борасида расмий таклиф билан чиқишни режалаштирган.

Ўтган мавсум Федерико 14 та ўйинда 2 та гол ва 2 та ассист қайд этди. Дарвин эса мавсумни 47 та ўйинда 7 та гол ва 7 та ассист билан якунлади.


Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг