«Наполи» Гутьерресни сотиб олди
Фото: Napoli
“Наполи” Мигель Гутьерресни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
24 ёшли ҳимоячи “Жирона” клубидан Неаполга сафини тўлдирди. Шартнома қанча муддатга тузилгани ошкор қилинмаган.
Трансфер қиймати 18 миллион еврони ташкил этди. Шунингдек, яна 2 миллион евро бонуслар ҳам бор.
Испаниялик футболчи “Реал” тарбияланувчиси саналади. Каталония клуби уни 2022 йили 4 миллион еврога сотиб олганди.
Гутьеррес ўтган мавсумда Ла Лигада 29 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 5 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист