«Наполи» Гарначони ўз сафига қўшиб олмоқчи
Италиянинг «Наполи» клуби ёзги трансферлар ойнасида «Челси» вингери Алехандро Гарначони сотиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, Лондон клуби 21 ёшли аргентиналик футболчини тахминан 46 миллион евро эвазига сотишга тайёр. Гарначонинг «Стэмфорд Бридж»даги мавқеидан норози экани ҳам эҳтимолий трансферга туртки бўлиши мумкин.
Шунингдек, Аргентинанинг «Ривер Плейт» клуби ҳам футболчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.
Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, «Челси» Гарначонинг трансфери кутилган натижани бермаганини тан олган. Аргентиналик футболчи 2025 йилнинг август ойида **«Манчестер Юнайтед»**дан харид қилинган ва у билан 2032 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзоланган.
2025/26 йилги мавсумда Гарначо барча мусобақаларда 39 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди.
Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг ҳозирги бозор қиймати 28 миллион еврони ташкил этади.