«Наполи» Еврокубоклар тарихида илк бор бир ўйинда 6 та гол ўтказиб юборди
Неапол клуби ЯЧЛ 3-турида «ПСВ»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.
ФОТО: Getty Images
UEFA Чемпионлар лигаси умумий гуруҳ босқичининг 3-турида «Наполи» сафарда «ПСВ»га йирик 6:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Opta хабарга кўра, неаполликлар Еврокубоклар тарихида илк бор битта ўйинда 6 та гол ўтказиб юборди.
Сўнгги марта «Наполи» 1997 йилнинг 21 декабрида А Серия доирасида «Сампдория»дан 3:6 ҳисобида мағлуб бўлганди.
ЯЧЛ гуруҳ босқичи 3-туридан сўнг «ПСВ» 4 очко билан турнир жадвалида 11-ўринда жойлашган. «Наполи» эса 3 очко билан 22-ўринда бормоқда.
Маълумот учун, «ПСВ» навбатдаги турни сафарда «Олимпиакос»га, «Наполи» эса ўз майдонида «Айнтрахт»га қарши ўтказади. Учрашувлар 4 ноябр куни бўлиб ўтади.
Насрулло Каримов
Журналист