locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Наполи” Де Брюйненинг эҳтимолий кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Сўнгги кунларда бельгиялик футболчининг Туркия ва Саудия клубларига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

“Наполи” спорт директори Жованни Манна Кевин Де Брюйненинг келажаги борасидаги миш-мишларга изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, бельгиялик ярим ҳимоячининг клубни тарк этиши ҳақида ҳозирча ҳеч қандай гап йўқ ва у жамоа лойиҳасининг муҳим қисми ҳисобланади.

“Кевин бизнинг футболчимиз ва биз ундан тўлиқ мамнунмиз. Унинг кетиши бўйича ҳеч қандай музокара олиб борилмаяпти. У янги мавсумда ҳам жамоамизнинг муҳим футболчиларидан бири бўлади.”

Сўнгги кунларда Де Брюйненинг Туркия ёки Саудия Арабистони клубларига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ “Наполи” раҳбарияти бу миш-мишларни рад этиб, 35 ёшли футболчини сақлаб қолиш ниятида эканини билдирди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг