«Наполи» Арокодарега қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images
“Генк” ҳужумчиси Тола Арокодаре фаолиятини “Наполи”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, Неапол клуби Ромелу Лукакунинг жароҳатидан сўнг марказий ҳужумчи изламоқда. Тола клубнинг қизиқишлар доирасига тушиб қолган.
"Генк" уни ўтган мавсумда Бельгияда тўпурар бўлганидан кейин 20/25 млн еврога баҳоламоқда.
Ўтган мавсумда Толу Арокодаре "Генк"нинг барча мусобақалардаги 45та ўйинида майдонга тушган. Нигерия терма жамоаси ҳужумчиси 23 та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилди. TransferMarkt футболчини 18 млн еврога баҳоламоқда.
Баҳром Бобонов
Редактор