locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Наполи» Антонио Конте билан хайрлашганини расман эълон қилди

Унинг мураббийлари штаби ҳам ишдан бўшатилди.
«Наполи» Антонио Конте билан хайрлашганини расман эълон қилди
ФОТО: Getty images

Италиянинг “Наполи” клуби расмий сайтида Антонио Конте бош мураббийлик лавозимидан кетганини эълон қилди.

“Наполи” футбол клуби Антонио Конте ва унинг мураббийлар штаби билан шартномалари муддати тугамасидан олдин ҳамкорликни тўхтатиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилади.

Унинг қўл остида икки мавсум давомида “Наполи” 2025-йил 23-майда тўртинчи чемпионлик унвонини ва 22-декабрда Италия Суперкубогини қўлга киритди.

Биз мураббий ва унинг жамоасига ажойиб ишлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Уларга келажакда энг яхши тилакларни ва кейинги фаолиятларида муваффақиятлар тилаймиз. Рахмат, мураббий!” — дейилади клуб хабарда.
“Наполи” Италия А Сериясининг 2025/2026-йилги мавсуми якунларига кўра иккинчи ўринни эгаллади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг