locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Napoli» Аллегрининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда

«Napoli» спорт директори Жованни Манна айни дамда «Milan»ни бошқараётган Аллегри билан кечки овқат устида учрашув ўтказди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Napoli» Аллегрининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда
photo: gettyimages

Массимилиано Аллегрининг «Napoli»га тайинланиш имкониятлари ортиб бормоқда, деб хабар беради Corriere della Sera нашри Calciomercato’га таянади.

Гарчи Мауритсио Сарри Антонио Контенинг асосий вориси сифатида кўрилаётган бўлса-да, «Atalanta» ҳам унга даъвогарлик қилмоқда. Бу эса «Lazio» бош мураббийини қийин танлов қаршисида қолдирмоқда.

Бундай вазиятда сўнгги кунларда «Napoli» спорт директори Жованни Манна айни дамда «Milan»ни бошқараётган Аллегри билан кечки овқат устида учрашув ўтказди. Суҳбат давомида италиялик мутахассисга ҳали у миланликлар бошқарувини қўлга олишидан аввал — ўтган йили таклиф қилинган икки йиллик шартнома муҳокама қилинди.

Неаполликлар ҳали ҳам бундай келишувга тайёр эканликларини Манна орқали билдиришди. Бироқ Аллегрининг ўзи «Milan»даги келажаги борасида ҳали бир қарорга келмагани сабабли жавоб беришга шошилмаяпти. У «россонери» раҳбарияти олдига қатор талабларни қўйган ва агар улар қабул қилинмаса, клубни тарк этади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг