locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Наполи» Аллегри билан музокара ўтказмоқда

У билан икки йиллик шартнома бўйича дастлабки келишувга эришилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Наполи» Аллегри билан музокара ўтказмоқда
ФОТО: Getty images

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, «Наполи» аввалги куни «Милан»дан истеъфога чиқарилган Массимилиано Аллегри номзодини кўриб чиқмоқда — у билан икки йиллик шартнома бўйича дастлабки келишувга эришилган.

Эътиборлиси, Аллегри номзоди «Наполи» учун устувор эмас. Клуб шунингдек Винченцо Итальяно билан ҳам алоқага чиққан ва дастлабки музокаралар яхши ўтган. Айни дамда «Болонья»ни бошқараётган мураббий ўз келажагини ҳозирги жамоаси раҳбарияти билан муҳокама қилиши керак бўлади.

Аввалроқ «Милан» Аллегри ва ишдан бўшатилган раҳбариятга 20 миллион евродан ортиқ товон пули тўлаши маълум бўлганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг