«Нант» ва «Кардифф Сити» ўртасидаги Эмилиано Сала иши бўйича суд якунланди
Марҳум ҳужумчи Эмилиано Саланинг трансфери билан боғлиқ «Нант» ва «Кардифф Сити» клублари ўртасидаги суд жараёни ўз ниҳоясига етди. Нант тижорат суди Франция клуби фойдасига ҳукм чиқарди. BBC хабарига кўра, «Кардифф Сити» жамоаси «Нант»га 480 минг евро миқдорида товон пули тўлаши шарт.
Аслида, Сала 2021 йили «Нант»дан «Кардифф»га 17 миллион евро эвазига ўтиши керак эди, бироқ трансферни якунлаш учун Уэльсга учиб кетаётган вақтда авиаҳалокатда фожиали тарзда ҳалок бўлган.
Аввалроқ, Уэльс клуби «Нант»дан 122 миллион евро талаб қилиб, Саланинг келишидан жамоага катта фойда келтириши ва уни Премьер-лигага олиб чиқиши мумкин бўлганини иддао қилган эди. Бироқ суд ушбу талабларни асоссиз деб топди ва анча кам миқдордаги суммани белгиланди.
Маълумот учун, Эмилиано Сала 2019 йил 21 январда вафот этган. У ўз фаолияти давомида «Бордо», «Орлеан» ва «Кан» каби клублар шарафини ҳам ҳимоя қилган.