locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нани Роналдунинг миллий жамоадаги роли ҳақида: У 10 дақиқа майдонга тушиши ёки асосий таркибда ўйнаши мумкин — барчаси ўйинга боғлиқ

Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Нани Роналдунинг миллий жамоадаги роли ҳақида: У 10 дақиқа майдонга тушиши ёки асосий таркибда ўйнаши мумкин — барчаси ўйинга боғлиқ
Расм: gettyimages.com

«Манчестер Юнайтед» ва Португалия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Луиш Нани Криштиану Роналдунинг жамоадаги ўрни ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, Роналду ёшига қарамасдан ҳануз терма жамоага фойда келтира олади. Бироқ у доим тўлиқ ўйин ўтказиши шарт эмас.

“Криштиану доимо ёрдам беришга тайёр. Ҳаммаси мураббий қароридан келиб чиқади. У ўйинни асосий таркибда бошлаши ёки 10–20 дақиқа майдонга чиқиб, ўйиннинг боришини ўзгартириши мумкин. Агар ҳисобни ушлаш талаб этилса, эҳтимол, янги кучга эга футболчини ишлатиш мақсадга мувофиқ бўлар”, — деди Нани «МЯЧ Production» YouTube-каналига берган интервьюсида.

Маълумот учун, 40 ёшли «Ал-Наср» футболчиси Роналду 2024/25 йилги мавсум Лига нацийси ярим финали учун Португалия терма жамоасига яна чақирилди. Германияга қарши учрашув 4 июн, чоршанба куни бўлиб ўтади. Иккинчи ярим финалда Испания ва Франция тўқнаш келади. Турнир финали 8 июн куни Мюнхенда ўтказилади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг