locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Наманганга келиб, футбол ҳақида гапирмасак бўлмайди» – Шавкат Мирзиёев

Давлатимиз раҳбари водий футболи ҳақида ҳам гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Наманганга келиб, футбол ҳақида гапирмасак бўлмайди» – Шавкат Мирзиёев
Фото: Шерзод Асадов телеграм канали

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Давлатимиз раҳбари водий футболи ҳақида ҳам гапирди.

“Наманганга келиб, футбол ҳақида гапирмасак бўлмайди. Наманганлик ёшлар учун футбол шунчаки ўйин эмас, бу – ҳаёт тарзи. Ҳар бир бола маҳаллада тўп тепиб катта бўлади. “Навбаҳор”нинг ҳар бир ўйини – шаҳар учун катта байрам”, - деди давлатимиз раҳбари.

Яқинда “Навбаҳор” футбол мактабини уч йил муддатга Нидерландиянинг машҳур “Аякс” футбол академияси бошқарувига бериш бўйича келишувга эришилди.

Ушбу академиянинг 11 нафар мураббий, скаут ва методистлари Наманганга олиб келинади.

Президентимиз келажакда бу академияда дунёнинг "топ" клубларида ўйнайдиган, жаҳон чемпионатларида ўз маҳоратини намоён қиладиган кўплаб футболчилар етишиб чиқишига ишонч билдирди.

“Йиғилиш давомида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди, тадбиркорларнинг намунали тажрибалари кўриб чиқилди”, - дейилади президент матбуот котиби Шерзод Асадов каналида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг