locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Намангандан қайтаётган «Насаф» мухлислари аянчли ЙТҲга учради

«Насаф» клуби марҳум мухлиснинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Намангандан қайтаётган «Насаф» мухлислари аянчли ЙТҲга учради
Фото: Насаф ПФК

Кеча, 30 октябр куни Наманганда бўлиб ўтган «Навбаҳор» – «Насаф» (0:0) учрашувидан кейин «Насаф» мухлислари иштирокида фожиали йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Маълумотларга кўра, «Насаф» жамоасини стадиондан қўллаб-қувватлаш учун борган бир гуруҳ мухлислар Наманган–Қарши йўналишида орқага қайтиш чоғида Тахтиқорача довонида ЙТҲга учраган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган мухлислардан бири Маҳмуд Муҳаммадиев ҳаётдан кўз юмган. Қолган тўрт нафар мухлис турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

«Насаф» клуби марҳум мухлиснинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

«Маҳмуд Муҳаммадиев жамоамизнинг фидойи мухлисларидан бири эди. Унинг меҳри ва садоқати ҳар доим хотирамизда қолади», — дейилади клуб баёнотида.

Марҳумнинг жанозаси эртага, 1 ноябр куни соат 08:00 да Қамаши туманида бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг