Наманганда янги стреет воркоут майдончаси фойдаланишга топширилди
Тепа Найманча маҳалласида замонавий street vorkout майдончаси барпо этилди.
Фото: Спорт вазирлиги
Тўрақўрғон туманида спорт инфратузилмасини ривожлантириш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.
Шу доирада Тепа Найманча маҳалласида замонавий street vorkout майдончаси барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари, спорт бошқармаси бўлим бошлиғи, мутасадди раҳбарлар ҳамда ёш спортчилар иштирок этишди.
Мазкур спорт иншооти Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг “Ташаббусли спорт” овоз тўплаш лойиҳаси доирасида барпо этилган бўлиб, ёшларнинг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва уларни спортга кенг жалб этиш учун қулай шароит яратади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист