Наманганда янги спорт майдони фойдаланишга топширилди
Мазкур иншоот Спорт вазирлиги томонидан “Ташаббусли спорт” лойиҳаси асосида қуриб битказилди.
Фото: Спорт вазирлиги
Бугун Наманган вилояти Чортоқ тумани Ласкидон МФЙ ҳудудида замонавий стреет wоркоут майдончаси қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.
Мазкур иншоот Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан “Ташаббусли спорт” лойиҳаси асосида 5-умумтаълим мактаби ҳудудида барпо этилди.
Тантанали очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари Дилфуза Хакимова, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фахриддин Юнусов, нуронийлар, спорцевар ёшлар ҳамда спорт бошқармаси вакиллари иштирок этдилар.
Янги спорт майдончаси ёшлар ва маҳалла аҳолиси учун очиқ бўлиб, улар бу ерда соғломлаштириш машғулотлари, куч ва бардамликни оширувчи спорт машқларини бажариш имкониятига эга бўладилар.
Розикжон Султонмуродов
Журналист