locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Наманганда теннис бўйича вилоят чемпионати ўтказилди

Ғолиб ва совриндорлар диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Наманганда теннис бўйича вилоят чемпионати ўтказилди
Наманганда теннис бўйича вилоят чемпионати ўтказилди

2026 йил 27-апрел – 3-май кунлари Давлатобод тумани спорт мактабида теннис спорт тури бўйича ёшлар ўртасида Наманган вилояти чемпионати ташкил этилди.

Мусобақада вилоятимиз ҳудудларидан келган ёшдаги спортчилар 2010–2011-йиллар, 2012–2013-йиллар, 2014-йил ва ундан кичик ёш тоифаларида беллашдилар.

Ҳафта давомида ўтган баҳслар муросасиз ва қизиқарли руҳда кечди. Иштирокчилар ўзларининг техник маҳорати, чаққонлиги ҳамда ғалабага бўлган интилишларини намоён этиб, томошабинларга чиройли ўйинлар тақдим этдилар.

Чемпионат якунатида энг кучли спортчилар аниқланиб, ғолиб ва совриндорлар диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг