locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Наманганда Регби-7 бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди

Жами 28 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Наманганда Регби-7 бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди
Фото: Спорт вазирлиги

Наманган вилоятида спортнинг “Регби-7” тури бўйича ўғил болалар ва қиз болалар (U-16) ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг 2-давра ўйинлари расман бошланди.

Мазкур нуфузли мусобақа Мингбулоқ тумани спорт мактабида юқори савияда ташкил этилмоқда. Унда юртимизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган терма жамоалар иштирок этмоқда.

Жами 28 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб бораётган ушбу чемпионат ёш спортчиларнинг маҳоратини ошириш, улар орасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва регби спортин янада оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг