Наманганда гандбол бўйича вилоят кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Бу ҳақда Наманган вилояти спорт бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Фото: Наманган вилояти спорт бошқармаси
2026 йилнинг 28–29-июль кунлари Наманган Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида спортнинг гандбол тури бўйича U-16 ва ундан кичик ёшдаги ўғил болалар ҳамда қизлар ўртасида Наманган вилояти кубоги мусобақаси юқори савияда ташкил этилди.
Мазкур мусобақада вилоятнинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган иқтидорли ёш гандболчилар ғолиблик учун ўзаро муросасиз баҳсларда иштирок этишди. Беллашувлар давомида спортчилар ўзларининг техник маҳорати, жисмоний тайёргарлиги ва жамоавий ўйин услубларини намоён этиб, томошабинларга қизиқарли ва шиддатли учрашувларни тақдим этдилар.
Мусобақа якунларига кўра, юқори натижаларни қайд этган жамоалар ва спортчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.
Розикжон Султонмуродов
Журналист