Наманганда футбол бўйича директор ўринбосарлари учун семинар ташкил этилди
Наманганда футбол бўйича директор ўринбосарлари учун семинар ташкил этилди
Семинар давомида футбол йўналишидаги спорт-таълим муассасалари фаолиятини самарали ташкил этиш, директор ўринбосарларининг бошқарув ва ташкилий кўникмаларини ошириш, янги ўқув йилида ўқув-машғулот жараёнларини сифатли йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ёш футболчиларни саралаш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, машғулотлар сифатини ошириш, мураббийлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда спорт-таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш бўйича тавсия ва таклифлар билдирилди.
Семинар якунланганда иштирокчилар ўзаро тажриба алмашиб, янги ўқув йилида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларни белгилаб олдилар.