Наманган вилояти ҳокими «Навбаҳор» стадионининг ҳолати билан танишди
Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
"Лочинлар"нинг янги мавсумдаги зафарли ўйинларига мос равишда "Навбаҳор" марказий стадионида ҳам кенг кўламли таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ҳал қилувчи паллага кирди.
Жараён билан Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов яқиндан танишди.
Вилоят раҳбари таъмирдан сўнг ётқизилган чимни парваришлаш, суғориш тизимини кўздан кечирди. Шунинг баробарида стадион деворларини ҳамда клубнинг асосий маъмурий биносини таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш лозимлигини таъкидлади.
Таъмирлаш ишларини тезроқ якунига етказиш бўйича масъулларга аниқ кўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист