Наманган вилояти ҳокими Навбаҳор стадионида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишди
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Давлатобод туманидаги ўрганишлари давомида "Навбаҳор" марказий стадионида олиб борилаётган кенг кўламли реконструкция жараёни билан танишди.
Айни кунларда марказий ҳамда заҳира стадионларида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ҳал қилувчи паллага кирди.
Вилоят раҳбари чим ётқизиш ишларини сифатли, жаҳон андозаларига мос равишда амалга ошириш лозимлигини таъкидлади.
Шунингдек, футболчилар учун кийим алмаштириш ва душ учун мўлжалланган бино ҳам таъмирланмоқда. Эътиборлиси, биноларнинг 2-қавати футболчиларнинг жисмоний чидамлилигини ошириш учун махсус жиҳозланган залга айлантирилмоқда. Шу мақсадда тадбиркор томонидан 45 та турдаги замонавий спорт жиҳозлари (тренажёрлар) ўрнатилмоқда. Ушбу машғулот воситаларидан футболчилардан бўш вақтда аҳоли, хусусан, ёшлар ҳам фойдаланишлари кўзда тутилган.