Наманган футбол академиясида ҳудудий футбол академиялари директорлари учун семинар ташкил этилди
ФОТО: UzbekistanFA
Директорлар учун семинар дастурида ОФК юлдуз олиш талабларига оид мавзулар, қурилиш ва реконструкция ишлари бўйича ҳисоботлар ҳамда халқаро муносабатларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Спорт директорлари учун эса битирувчи футболчиларни қўллаб-қувватлаш дастури, иқтидорларни аниқлаш, мураббийларни баҳолаш ва ривожлантириш мезонлари ҳамда учрашувларнинг видеотаҳлиллари бўйича тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, U-13 жамоалари ўртасида ўтказилган “Академиялар кубоги” мусобақасининг таҳлили бўлиб ўтди.
Семинарда ҳудудий футбол академиялари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди.
Насрулло Каримов
Журналист