Наманган Футбол Академияси фойдаланишга топширилди
PHOTO: Telegram
25 май куни Намангандаги замонавий Футбол академияси тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Ушбу муассасани қуриш учун 12 миллиард 500 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиб, 154 ўринли замонавий ётоқхона ва барча шароитларга эга ошхона барпо этилди.

Айни пайтда академияда 154 нафар ёш футболчи мунтазам машғулотлар олиб бормоқда. Бу замонавий база ёш иқтидорларни кашф этиш, уларни миллий ва халқаро майдонларга тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.

Футбол академиясининг фаолият бошлаши нафақат Наманган, балки бутун мамлакатимизда футбол ривожига янги суръат бахш этади.
Иброҳим Жалолов
Редактор