locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нагельсман: «Нойер қайтиши ҳақидаги мунозара ҳозирча бефойда»

Дарвозабон 2024 йил ёзида Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нагельсман: «Нойер қайтиши ҳақидаги мунозара ҳозирча бефойда»
photo: gettyimages

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсман журналистлар билан суҳбатда Мануэл Нойернинг миллий жамоага эҳтимолий қайтиши борасидаги саволларга жавоб берди.

«Бу муҳокама ҳеч ким учун фойда бермайди. Ростини айтсам, Мануэл учун ҳам. У «Бавария»да хотиржамликда бўлиши керак, бу гаплар унинг яхши ўйинларига таъсир қилмаслиги лозим. Менинг билишимча, у терма жамоадан расман истеъфо берган.
Шунга қарамай, ҳар ҳафта бу мавзу ҳақида соатлаб гапиришни тушунмайман. Албатта, у яхши ўйнаяпти, лекин ҳозирги пайтда бизда дарвозабон муаммоси йўқ.
Агар кўплаб нарсалар яхши кетмаса, ёзга бориб вазият ўзгариши мумкин. Лекин ҳозирча бу муҳокама мантиқий эмас», — деди Нагельсман.

Маълумот учун, Нойер 2024 йил ёзида Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилган эди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг