Нагельсман истеъфога чиқмайди — Скира
Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсман жамоанинг 2026 йилги жаҳон чемпионатидан чиқиб кетишидан сўнг истеъфога чиқишни ният қилмаган.
Унинг келажаги борасидаги қарорни Германия Футбол Иттифоқи яқин кунларда қабул қилади, дея хабар бермоқда журналист Николо Скира.
38 ёшли мутахассиснинг шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган. Манба маълумотига кўра, DFB бошқаруви аъзоларининг бир қисми миллий жамоа бош мураббийи лавозимида Юрген Клоппни кўришни хоҳлайди. Шу билан бирга, "Ливерпуль"нинг собиқ мураббийи билан расмий музокаралар ҳозирча ўтказилмаган.
Германия терма жамоаси тарихда илк бор жаҳон чемпионатларида ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида мағлуб бўлди, 1/16 финалда Парагвайга имкониятни бой берди ва мундиалдан чиқиб кетди.