Нагельсман: «Гуруҳ унча осон эмас, лекин енгиб ўтса бўлади»
Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсман ЖЧ-2026да терма жамоанинг гуруҳдаги рақибларини баҳолади.
ЖЧ-2026га қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, унда Германия терма жамоаси Эквадор, Кот-д'Ивуар ва Кюрасао билан бир гуруҳдан жой олди.
"Гуруҳ унча осон эмас, лекин енгиб ўтса бўладиган. Биз гуруҳ босқичи ўйинларида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз. Энг муҳими, қадам-бақадам ҳаракат қилиб, барча учрашувларни муваффақиятли ўтказиш ва плей-оффга чиқишдир.
Ҳар бир рақибга ҳурмат билан ёндашиш керак. Кюрасаони таҳлил қилиш қизиқарли бўлади. Кот-д'Ивуар - енгса бўладиган жамоа, аммо уни паст баҳолаш хато бўлади. Эквадор билан осон кечмайди. Уларнинг таркибида чинакам юлдузлар бор," - деб Нагельсманнинг сўзларини келтиради AP News.