locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Набил Бенталеб мавсум охирида «Лилл»ни тарк этиши мумкин

Унга бир қатор клублардан қизиқиш бор.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Жазоир терма жамоаси яримҳимоячиси Набил Бенталеб келаётган ёзда «Лилл»ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Footmercato нашри хабар бермоқда.

Футболчининг жамоа билан тузилган меҳнат шартномаси шу ёзда якунга етади ва ҳозирда унга хориж клублари томонидан қизиқиш билдирилмоқда. Манба берган маълумотга кўра, Туркиянинг «Бешиктош» клуби аллақачон хавбекнинг яқинлари билан алоқага чиққан. Шунингдек, Туркиянинг яна бир жамоаси ҳам Бенталебгача қизиқиш кўрсатаётгани айтилаяпти.

Яримҳимоячида фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириш имкониятлари ҳам мавжуд, бундан ташқари, Лига 1’нинг топ-клублари ва АПЛнинг ўрта поғоналаридаги жамоалари вазиятни кузатиб боришмоқда.

Бенталеб жорий клуб мавсумида 36 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва 2 та самарали узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг