locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ»нинг собиқ ҳимоячиси Саудия клубига ўтишдан бош тортди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ»нинг собиқ ҳимоячиси Саудия клубига ўтишдан бош тортди
Фото: Getty Images

Кот-д'Ивуарлик марказий ҳимоячи Эрик Байи Саудия Арабистонининг "Ал-Нажма" клуби футболчисига ўтмайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, томонлар бўлажак шартнома шартларини келишиб олишган, бироқ якуний босқичда 31 ёшли футболчи трансфердан бош тортишга қарор қилган.

Натижада музокараларни тўхтатган. Байи яқинда эркин агент бўлди - унинг "Вильярреал" билан шартномаси 2025 йилнинг 1 июлида якунига етди.

Фаолияти давомида у "Эспаньол", "Марсель", "Бешиктош", "Манчестер Юнайтед" ва "Вильярреал" каби клубларда ўйнаган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор нархи 2 миллион еврони ташкил қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг