locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ»нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди

Кэррик бошқарувида жамоа мағлубиятсиз одимламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 «МЮ»нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди
ФОТО: Getty images

Англия Премьер-лигасининг 27-тури доирасида “Манчестер Юнайтед” жамоаси “Эвертон”ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Шу орқали манчестерликларнинг бош мураббий вазифасини вақтинча бажарувчи Майкл Кэррик қўл остида мағлубиятсиз серияси олти ўйинга етди.

Учрашувдаги ягона голни Бенжамин Шешко 71-дақиқада киритди.

Мазкур ғалабадан сўнг “қизил иблислар” 48 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.

“Манчестер Юнайтед” навбатдаги баҳсни жорий йилнинг 1 март куни ўз майдонида “Кристал Пэлас”га қарши ўтказади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг