«МЮ»нинг август ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди
ФОТО: Getty images
Брайан Мбемо "Манчестер Юнайтед"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Клуб расмий сайти хабарига кўра, 26 ёшли камерунлик ҳужумчи август ойи якунларига кўра, мухлислар овоз беришида ғалаба қозониб.
Жамоадаги илк ойидаёқ совринни қўлга киритди. У ҳимоячилар Маттейс де Лигт ва Лени Йорони ортда қолдирди.
Мбеумо "Манчестер Юнайтед"га ёзда "Брентфорд"дан 65+6 млн фунт эвазига ўтганди. Август ойида у 4 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист