locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ»нинг Англия Лига кубоги 2-босқичидаги рақиби маълум

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ»нинг Англия Лига кубоги 2-босқичидаги рақиби маълум
Фото: Getty Images

"Манчестер Юнайтед" Англия Лига Кубогининг 2025/26 йилги мавсуми 2-босқичида "Гримсби Таун" меҳмони бўлади.

Ушбу босқичдан бошлаб Еврокубокларда иштирок этмайдиган Англия чемпионатининг юқори дивизиони клублари соврин учун курашга киришади. "МЮ" ўтган мавсумда АПЛда 15-ўринни эгаллади.

Иккинчи лига (тўртинчи даража) вакили "Гримсби" ўз майдонида биринчи раундда "Шрусбери Таун"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Англия Лига кубогини “Ньюкасл” клуби қўлга киритганди. Финалда “Ливерпул”дан устун келганди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг