locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«MYU»нинг 2026 йилги асосий трансфер мақсади маълум бўлди

Ҳозирда манкунианликлар футболчининг вакиллари билан алоқада бўлиб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ўтган йил ёзидан буён «Брайтон»нинг таянч яримҳимоячиси Карлос Балеба вакиллари билан алоқада бўлиб келмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Манбага кўра, камераунлик футболчи манкунианлар томонидан 2026 йил учун асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида кўрилмоқда. Бироқ жорий ой давомида клуб янги таклиф билан чиқмаган ва «Брайтон» билан тўғридан-тўғри музокараларга киришмаган. «Брайтон» эса Балебани камида ушбу мавсум охиригача жамоада сақлаб қолмоқчи.

Карлос Балеба 2023 йил августда «Лил»дан «Брайтон»га 27 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг инглиз клуби билан тузилган шартномаси 2028 йил июн ойи охиригача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳолаётгани айтилмоқда.

Жорий мавсумда Балеба клуб сафида 19 та учрашувда майдонга тушган, бироқ ҳозирча гол ёки голли узатма қайд эта олмаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг