«МЮ»ни бошқариши кутилётаган асосий номзод номи маълум бўлди — манба
Аввалроқ манкуниянликлар Аморимни истеъфога чиқарганди.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти бош мураббийликка Оле-Гуннар Сульшер номзодини асосий ва энг устувор вариант сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Athletic журналисти Девид Орнштейн хабар берди.
Манбага кўра, клуб ҳозирча Сульшерни вақтинчалик бош мураббий сифатида тайинлашни режалаштирмоқда. Кеча, 6 январь куни, «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти норвегиялик мутахассис билан учрашув ўтказган.
Жорий ҳафтада жамоани вақтинча Даррен Флетчер бошқаради. Эслатиб ўтамиз, Сульшер «қизил иблислар»ни 2018–2021 йилларда бошқарган.
5 январь куни клуб Рубен Аморим билан шартномани бекор қилганини расман эълон қилган эди. Португалиялик мутахассис «МЮ»да 2024 йил 11 ноябрдан 2026 йил 5 январгача ишлаган.
Насрулло Каримов
Журналист