Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси ҳужумчиси Томас Мюллер «Интер»га қарши мағлубият ҳақида фикр билдирди
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Томас Мюллер Италиянинг «Интер» жамоасига қарши Чемпионлар лигаси чорак финалидаги мағлубиятдан сўнг интервю берди. Икки учрашув натижаларига кўра немис клуби 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди ва ярим финалга «Интер» йўл олди.
«Бавария»нинг расмий сайти берган маълумотга кўра, немис форварди шундай деди:
«Албатта, биз ранжидик… Лекин, “ранжидик” дегани нима? Ростини айтсам, мен у қадар тушкунликка тушмадим, чунки охир-оқибат, бу шунчаки футбол. Мен ўйинларни ҳар доим шахсий нуқтаи назардан баҳолайман: ўзимни тўлиқ майдонда бердимми? Ойнага қараб ўзимга қарай оламанми? Жамоамиз 100 фоиз куч билан ўйнадими? Албатта, бу ҳақда кўп гапириш мумкин, лекин биз Италиянинг энг кучли жамоасига қарши ўйнадик, улар бу пайтга қадар Чемпионлар лигаси мавсумида фақат иккита гол ўтказганди. Биз 1:0 ҳисобида олдинда бордик, ўйинга яхши кирдик, лекин улар ҳам кучли жамоа. Балки охирги беш дақиқа ичида гол уриш имконияти бўлган, ўшанда бугун бошқача вазиятда турган бўлардик».
Ярим финалда «Интер» Каталониянинг «Барселона» клуби билан тўқнаш келади.