Мюнхеннинг \"Бавария\" клуби ҳимоячиси Саша Боеда фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш вариантлари бор
25 ёшли француз футболчиси 2024 йилнинг январь ойида "Бавария" сафида қўшилганди.
photo: gettyimages
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Саша Боеда фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш имкониятлари мавжуд. Бу ҳақда Teamtalk журналистлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, футболчининг трансферига "Ньюкасл" ва "Кристал Пэлас" клублари қизиқиш билдирмоқда. Клублардан бирига ўтиш январ ойидаги трансфер ойнасида расмийлаштирилиши мумкин.
25 ёшли француз футболчиси 2024 йилнинг январь ойида "Бавария" сафида қўшилганди. Ҳимоячи мюнхен гранди билан 2028 йилнинг июн ойи охиригача шартнома мажбуриятлари бўйича боғланган. Transfermarkt экспертлари баҳосига кўра, Боенинг бозор нархи 15 миллион еврони ташкил этади.
Иброҳим Жалолов
Редактор