locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мюллер: «Реал» ўтган йилгидек кучли эмас, аммо уларнинг таркибида ҳали ҳам кўплаб ажойиб ўйинчилар бор»

«Бавария»нинг собиқ яримҳимоячиси «Реал»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Бавария»нинг собиқ яримҳимоячиси Томас Мюллер Мюнхен жамоасининг УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида Мадриднинг «Реал» клубига қарши бўлиб ўтадиган жавоб учрашуви ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Ўйин 14 апрель куни «Арена Мюнхен» стадионида бўлиб ўтади.

«Ростини айтсам, «Реал» бу йил ўтган йилгидек кучли эмас, аммо уларнинг таркибида ҳали ҳам кўплаб ажойиб ўйинчилар бор. Улар ҳар доим рақибга зарба беришлари ва хавф туғдиришлари мумкин.

«Бавария» учун бутун мавсум омадли кечди ва жамоа навбатдаги қадамни ташлашга тайёр экани сезилиб турибди. Ярим финалга чиқиш имкониятлари, шубҳасиз, юқори, бироқ аввал сўнгги қадамни босиш керак.

Бундай ўйинларда кўтарилиш ва пасайишлар бўлиб туради, ҳамма нарса бир текисда кечмайди. «Бавария» бу мавсумда жуда барқарор ўйин кўрсатди. Омадли келмаган вазият, ноаниқ узатма ёки ўз дарвозангдан ўтказиб юборилган гол сени мувозанатдан чиқариб юбормаслиги учун айнан мана шу барқарорлик керак бўлади», — дея Мюллернинг сўзларини келтирмоқда Sport1.de.

Эслатиб ўтамиз, 7 апрель куни «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтган дастлабки учрашув «Бавария»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг