Мюллер Месси ва Роналдунинг ЖЧ-2026да қандай ўйнаши ҳақида фикр билдирди
«Ванкувер Уайткэпс» шарафини ҳимоя қилаётган Томас Мюллер Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ва Аргентина форварди Лионель Мессининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида қандай иштирок этиши мумкинлиги ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
Роналду 41 ёшда, Месси июнь ойи охирида 39 ёшга тўлади.
«Бу мен учун анча қизиқарли. Мен бунга анча шубҳа билан қарайман ва ҳаммаси нима билан тугашини қизиқиш билан кутяпман. Ҳозирги Роналдуда, шубҳасиз, ҳужумларни якунлаш сифатлари ҳали ҳам сақланиб қолган, лекин ҳимояда сиз 10,5 ўйинчи билан ҳаракат қиласиз.
Мен Мессини МЛСда кузатиб бораман. Тўп унинг оёғида бўлганида, уни кузатиш бир завқ. Унга қарши ҳамон ҳимояланиш жуда қийин. Бу маҳорат унда йўқолиб қолмайди. Бироқ, ёш футболчилар жисмоний жиҳатдан мутлақо бошқа даражада», — дея Мюллернинг сўзларидан иқтибос келтиради Sport1.