«МЮ»га Ромеро керак
«Манчестер Юнайтед» «Тоттенҳэм» ҳимоячиси Кристиан Ромерони нишонга олди.
Журналист Гастон Эдулнинг ижтимоий тармоқдаги маълумотига кўра, «қизил иблислар» 28 ёшли аргентиналикни бу ёздаги асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида кўриб чиқмоқда.
«Ман Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик унинг тажрибаси ва маҳорати туфайли Ромерони жамоа ҳимоясини кучайтириш учун идеал номзод деб ҳисоблайди. Ромеронинг ўзи аввалроқ бу ёзда «Тоттенҳэм»ни тарк этиш имкониятини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирганди.
2025/2026 йилги мавсумда ҳимоячи 32 та ўйинда майдонга тушиб, олтита гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг «Тоттенҳэм» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача амал қилади. Transfermarkt порталига кўра, Ромеронинг бозор нархи 45 миллион еврони ташкил этади.