locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ»га Мартинес керак

Трансфер қишда амалга ошиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ»га Мартинес керак
ФОТО: Getty images

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти қишки трансферлар ойнаси вақтида янги дарвозабон сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Манбага кўра, “қизил иблислар” маҳоратли дарвозабонга эҳтиёж сезяпти. Шу боис клуб “Астон Вилла” кипери Эмилиано Мартинесга кўз тиккан.

Ёзда жамоа ўз сафига “Антверпен”дан Сенне Ламменсни қўшиб олган эди. Бироқ Рубен Аморим янада тажрибали киперга бўлган эҳтиёжи борлигини раҳбариятга маълум қилган.

33 ёшли дарвозабон 2020 йилдан бери “Астон Вилла” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача давом этиши белгиланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг