«МЮ»га Галлахер керак
Галлахернинг эҳтимолий трансфери тахминан 60 миллион еврога баҳоланмоқда.
ФОТО: Getty images
"Атлетико" клуби хавбеки Конор Галлахер туманли "Альбион"га қайтиши мумкин. Бу ҳақда Express хабар бермоқда.
Манбага кўра, англиялик ярим ҳимоячини "Манчестер Юнайтед" ўз сафига қўшиб олмоқчи.
"Қизил иблислар" Галлахерни келаси йил ёзида манкунианликларни тарк этиши мумкин бўлган бразилиялик Каземирога муқобил сифатида кўрмоқда.
Галлахернинг эҳтимолий трансфери тахминан 60 миллион еврога баҳоланмоқда.
Шунингдек, унга “Астон Вилла” жамоаси ҳам қизиқиш билдирмоқда. Футболчи якуний қарорга келмаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист