«МЮ» Зиркзеe учун нарх белгилади
Футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
“Манчестер Юнайтед” нидерландиялик ҳужумчи Жошуа Зиркзеe билан қишда хайрлашиши мумкин.
Gazzetta dello Sport хабарига кўра, “қизил иблислар” 24 ёшли футболчини 45 миллион еврога баҳолаган.
Футболчининг хизматиларига “Рома” жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бироқ Рим клуби Зиркзеени сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага олишни режалаштирган.
“Манчестер Юнайтед”ни эса бундай вариант қониқтирмаяпти.
Жошуа Зиркзеe жорий мавсум Англия Премьер-лигасида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифи бўлган. Футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталига кўра, унинг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист