locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» ўз таркибини Лига 1'нинг икки футболчиси ёрдамида кучайтирмоқчи

Манкуниянликлар скаутлари икки ёш ўйинчини диққат билан кузатиб бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» ўз таркибини Лига 1'нинг икки футболчиси ёрдамида кучайтирмоқчи
ФОТО: Getty Images

«МЮ» скаутлари Франция чемпионати доирасидаги «Ренн» – «ПСЖ» (0:1) учрашувини кузатди. The Sun нашрининг хабарига кўра, клуб мутахассислари икки ёш футболчини — 20 ёшли ҳимоячи Жереми Жаке ва 18 ёшли ҳужумчи Муҳаммад Мейте-ни яқиндан ўрганиш учун трибуналарда бўлишган.

Манбага кўра, ёзги трансфер ойнасида Жакега «Арсенал» ва «Кристал Пэлас» жиддий қизиқиш билдирган, бироқ у якунда «Ренн» билан шартномасини 2029 йилгача узайтирган.

Жорий мавсумда Жаке Лига 1 доирасида 12 та ўйинда майдонга тушган, бироқ ҳали гол ёки ассист қайд этмаган. Мейте эса 11 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол ва 2 та голли узатма қайд этган.

Франция чемпионатининг 12 та тури ортда қолгач, «Ренн» 18 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг