locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» «Ювентус» футболчиси учун 100 миллион евролик таклиф тайёрламоқда

Манкуниянликлар ўз таркибини кучайтиришни мақсад қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» «Ювентус» футболчиси учун 100 миллион евролик таклиф тайёрламоқда
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» АПЛ клублари орасида рақобатчиларини ортда қолдириб, «Ювентус» яримҳимоячиси Кенан Йилдизни сотиб олиш учун 100 миллион евро таклиф қилмоқчи. Шу билан бирга, футболчига Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида TEAMtalk хабар бермоқда.

20 ёшли Йилдиз ҳали «Ювентус» билан узоқ муддатли шартнома имзоламаганлиги сабабли, АПЛ клублари эътиборини тортмоқда. Томонлар бир неча бор музокаралар олиб борган, аммо келишувга эриша олмаган.

«Манчестер Юнайтед» рақобатчиларини ҳайратда қолдириш ва Йилдизни сотиб олиш имкониятини яратиш учун манфаатли таклиф тайёрламоқда. Клуб расмийлари бу сумма «Ювентус»ни ўз юлдуз футболчисини қўйиб юборишга ишонтиришга етарли, деб ҳисобламоқда.

Шунингдек, «Юнайтед» футболчига молиявий пакет ҳам тақдим эта олади.

Манбанинг маълумотларига кўра, Йилдиз Бенжамин Шешко, Брайан Мбемо ва Бруну Фернандеш билан ҳужум чизиғида самарали жуфтлик ярата олади. Агар у «Олд Траффорд»га ўтадиган бўлса, турк футболчиси чап қанот ҳужумчиси сифатида 10-рақам остида Матеус Куня билан рақобатлашади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг