locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» ёзида Штиллерни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Манкунианликлар 25 ёшли футболчини 50 миллион фунтга баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» клуби ёзги трансфер ойнаси олдидан таркибни кучайтириш мақсадида «Штутгарт» яримҳимоячиси Анжело Штиллерни номзод сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, Германия клуби дастлаб 25 ёшли футболчини 50 миллион фунт стерлингга (57,5 миллион евро) баҳолаган эди, бироқ келишув бироз арзонроқ суммага амалга ошиши ҳам мумкинлиги айтилмоқда. Таъкидланишича, Штиллер 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Германия терма жамоаси таркибидан жой олиш мақсадида 2025 йилда бошқа клубга ўтишдан бош тортган эди. Агар у ушбу мақсадига эришса, «Штутгарт»ни тарк этиши мумкин.

Жорий мавсумда Штиллер барча мусобақаларда 44 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 10 та самарали узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, яримҳимоячининг бозор қиймати 45 миллион евросини ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг