locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» яримҳимоячиси «Ҳалл Сити»га ўтишга яқин турибди

Трансфер 19 январь куни эълон қилиниши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ҳалл Сити» «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Тоби Коллайерни мавсум охиригача ижарага олиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Hull Daily Mail хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Ҳалл Сити» футболчининг трансфери 19 январь, душанба куни расман якунлашни режалаштирмоқда.

Коллайер жорий мавсумнинг биринчи қисмини ижара асосида «Вест Бромвич» сафида ўтказди. У Чемпионшип доирасида 12 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатма билан ажралиб турди.

Яримҳимоячи 2022 йилдан буён «Манчестер Юнайтед» тизимида фаолият юритмоқда. Шу вақт ичида у манкунияликларнинг асосий жамоаси сафида барча мусобақаларда 13 та ўйинда иштирок этган, бироқ самарали ҳаракатлар қайд эта олмаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг