locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» янги мураббий қидиришни бошлади

Яқин келажакда Манчестер клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз бериши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«МЮ» янги мураббий қидиришни бошлади
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти жамоа бош мураббийини алмаштириш масаласини кўриб чиқмоқда.

Indykaila News нашри клуб ичидаги манбаларига таяниб хабар беришича, «қизил иблислар» янги бош мураббий излаш жараёнини бошлаган. Яқин келажакда Манчестер клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз бериши мумкин.

Манбанинг маълум қилишича, «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти амалдаги бош мураббий Майкл Каррик жамоани янги босқичга олиб чиқа олишига ишонмаяпти.

Нашр вазиятни шундай таърифламоқдаки, Каррикнинг ўз лавозимини сақлаб қолиши учун деярли мўъжиза рўй бериши керак.

Шунингдек, германиялик мутахассис Юлиан Нагельсманннинг вакиллари «Манчестер Юнайтед» билан музокаралар ўтказишга тайёр экани айтилмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг