«МЮ» янги бош мураббий лавозимига Роберто Мартинес номзодини кўриб чиқмоқда
Ҳозирда жамоани вақтинча Майкл Керрик бошқармоқда.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Юнайтед» жамоанинг янги бош мураббийи лавозимига Роберто Мартинес номзодини кўриб чиқмоқда. Испаниялик мутахассис «қизил иблислар»нинг қисқа рўйхатидан жой олган, чунки унинг Португалия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетиши кутилмоқда. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.
52 ёшли мутахассис 2023 йилнинг январидан буён Португалия миллий терма жамоасини бошқариб келмоқда. Мартинеснинг амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йил июль ойи охиригача амал қилади. Унинг қўл остида Португалия терма жамоаси 2025 йилда Миллатлар лигасида ғолиб чиқди.
Ҳозирда «Манчестер Юнайтед»нинг амалдаги бош мураббийи Майкл Керрик ҳисобланади. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар имзоланган.
Насрулло Каримов
Журналист