locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«MYU» вақтинчалик бош мураббий лавозимига янги номзод билан музокара олиб борди — Романо

Аввалроқ манкуниянликлар Аморимни истеъфога чиқаргандди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Журналист ва инсайдер Фабрицио Романо собиқ «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Майкл Керрик катта эҳтимол билан «қизил иблислар»нинг вақтинчалик бош мураббийи этиб тайинланишини маълум қилди. У ушбу лавозимда ҳозирча жамоани бошқариб турган Даррен Флетчернинг ўрнига келади.

Манбага кўра, Керрик клуб раҳбариятида муҳим роль ўйнаётган INEOS компанияси ҳамда «Манчестер Юнайтед» бошқаруви билан музокараларни муваффақиятли ўтказган ва айни пайтда асосий номзодлар рўйхатида етакчилик қилмоқда.

Қайд этилишича, «Манчестер Юнайтед» янги мураббий номини жорий ҳафта эълон қилади. Керрикнинг ўзи ушбу лавозимни эгаллашга умид қилмоқда. Аввалроқ вақтинчалик бош мураббийликка асосий даъвогар сифатида тилга олинган норвегиялик мутахассис Оле-Гуннар Сульшер ҳам раҳбарият қарорини кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 5 январь куни клуб Рубен Аморим билан хайрлашганини расман эълон қилганди. Португалиялик мутахассис «Манчестер Юнайтед»ни 2024 йил 11 ноябрдан 2026 йил 5 январгача бошқарган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг